Сотув ва мижоз қарзи, омбор, касса ва валюта фарқи, ходимлар — ҳаммаси бир жойда, реал вақтда. Цехингиз бўлса — заказ таннархи ҳам. 1С мураккаблигисиз, браузерда.
✓ Telegram орқали тасдиқлаш ✓ Тайёр маълумот билан ✓ 1 дақиқада
Ҳозир рақамлар Excel'да, ой охирида, тахминан. Тизимда эса — ҳужжат ўтказилган заҳоти, аниқ.
«Заказни топширдик, лекин ундан қанча фойда кўрганимизни билмаймиз»
Смета-заказ: материал, хизмат ва иш ҳақи ҳужжат билан заказга ёзилади — таннарх ва фойда шу заҳоти кўринади.
«Цехга берилган хом ашё қаерга кетди — ҳисоб йўқ»
«Заказга материал бериш» ҳужжати: ҳар кг ва дона қайси заказга кетгани, режа ва факт фарқи кўринади.
«Мижозлар қарзи Excel'да — ким қанча қарздорлигини эслаб қололмаймиз»
Контрагент олди-бердиси, шартнома кесими, тўлов муддати ва кредит лимити — лимитдан ошса тизим ўтказмайди.
«Омборлар ва филиаллар алоҳида — умумий қолдиқни ҳеч ким билмайди»
Чекланмаган омбор, омбордан-омборга ўтказма, инвентаризация ва ягона қолдиқ ҳисоботи.
«Иш ҳақи ва давомат қўлда — ҳар ой жанжал чиқади»
Face-ID давомат → табель → иш ҳақи занжири. Оклад, ишбай, кунлик, бонус, жарима ва KPI — ҳужжат билан.
«1С учун доим дастурчи керак, ҳар ўзгариш пул ва вақт»
Браузерда ишлайди, ўрнатиш шарт эмас. 28 та тайёр ҳисобот, роллар ва меню — ўзингиз созлайсиз.
Ҳар бўлим ўз ҳужжатлари ва ҳисоботлари билан; ҳаммаси битта умумий ҳисобга уланган.
Смета-заказ очилади, унга материал берилади, хизмат ва иш ҳақи ёзилади. Таннарх реал вақтда ўсиб боради — ой охирини кутиш керак эмас.
Кирим, ўтказма, инвентаризация, ҳисобдан чиқариш, қайта баҳолаш. Йўлкира ва божхона харажати ҳар дона таннархига автомат тақсимланади.
Контрагент танланганда унинг нарх тури бўйича нарх ўзи тушади. Қарз, тўлов муддати ва кредит лимити — ҳар сотувда текширилади.
Кўп касса, кўп валюта. Курс ўзгарса — қарз ва қолдиқ қайта баҳоланади, курс фарқи фойда-зарарга тушади.
Face-ID терминал давоматни ўзи ёзади, табель тўлади, иш ҳақи шундан ҳисобланади. Ҳар ҳисоблаш — алоҳида ҳужжат.
Ўзингиз йиғадиган виджет-дашборд: касса, фойда, дебитор, омбор, иш ҳақи. Ҳар ходим ўз ролига мос виджетларни кўради.
Қарор қабул қилиш учун керакли рақам — қидирмасдан, тайёр. Ҳар бирини Excel'га чиқарасиз.
1С даги тартиб сақланган: ҳужжат ўтказилади, реестрга тушади, ортга қайтарилади.
Ходимлар сони 30 дан ошган, бир нечта омбор ва мижозлар тармоғи бор бизнеслар учун.
Заказ бўйича ишлайдиган, хом ашё сарфи ва таннархни аниқ билиши керак бўлган корхоналар.
Кўп омбор, кўп мижоз, нарх турлари ва катта дебиторлик билан ишлайдиган тармоқлар.
Ҳам ишлаб чиқарадиган, ҳам ўз тармоғи орқали сотадиган корхоналар — иккала контур бирга.
ЛДСП кесиш, кромка, фурнитура ва йиғув — деталдан тайёр маҳсулотгача. Цехдаги ҳар қадам заказ таннархига ёзилади.
Ҳар ҳужжат учун алоҳида: кўриш, таҳрирлаш, ўтказиш. Сотувчи таннархни кўрмайди, кассир ҳисоботга кирмайди.
Ким, қачон, нимани ўзгартирди — ҳаммаси ёзилади. Ҳар ҳаракатда «ким ўтказган» кўринади.
Кирим, касса ва омбор ҳужжатлари мас'ул шахс тасдиғидан ўтмагунча кучга кирмайди.
Бир нечта юридик шахс бўлса, ҳар бири алоҳида ташкилот бўлиб битта ўрнатмада туради: ўз ҳужжатлари, ўз фойдаси ва ўз фойдаланувчилари билан.
Мунтазам захира нусха, HTTPS, ҳар тенант маълумоти алоҳида ажратилган.
Сукут бўйича Европа дата-марказида. Маълумотингиз Ўзбекистондаги серверда туришини истасангиз — шундай қиламиз, бу ҳолда абонент тўлови ўзгаради. Тўлиқ сотиб олганда сервер ва қўллаб-қувватлаш суммаси танланган жойга қараб ҳисобланади.
17 бўлимли фойдаланувчи қўлланмаси ва ҳар саҳифада контекстли «?» тугмаси.
Ишлаб чиқариш тизимидан заказ ва натижа автоматик тортилиб, ЭРПда ҳужжат бўлади.
Терминалдан кириш-чиқиш вақтлари тортилади, табель ва иш ҳақи шундан ҳисобланади.
Кунлик ҳисобот, кириш-чиқиш ва тизим хатолари — раҳбар гуруҳига автомат.
Товар, контрагент ва бошланғич қолдиқлар Excel'дан юкланади; ҳар ҳисобот Excel'га чиқади.
Ноль'дан бошламайсиз. Омбор қолдиғи, касса, мижоз қарзи, асосий воситалар ва иш ҳақи — бошланғич қолдиқ ҳужжатлари билан кўчирилади. Олди-берди тарихи ҳам импорт қилинади.
1С'дан келган ходим тизимни танийди: вкладкали иш столи, дарахт меню, ҳужжат ўтказиш ва бекор қилиш — ҳаммаси таниш тартибда.
Тизим тўққиз модулга бўлинган. Ҳозир нима керак бўлса шуни оласиз, қолганини истаган пайт қўшасиз — маълумот жойида қолади, қайта киритиш керак эмас. Модулларни белгиланг, нархни шу заҳоти кўрасиз.
Раҳбар панели · Фойда-зарар · Раҳбар своди · Бошланғич қолдиқлар · Роллар ва ҳуқуқлар · Кўп валюта · Excel экспорт · Ҳар ҳисоботдан ҳужжатгача очиб бориш
$100 дан бошланади — танланган модулларга қараб
1С ёки бошқа тизимдан маълумот кўчириш, справочникларни тартибга солиш, бошланғич қолдиқларни киритиш, жараёнлар ва ролларни созлаш, ходимларни ўқитиш — ҳаммаси шу суммага киради.
Ичига синов даври ва ишга тушириш кузатуви ҳам киради. Тўлиқ сотиб олганда жорий этиш нархга киради — алоҳида тўланмайди.
А. Абонент тўлови. Ҳар ой тўланади, бошланғич сарф кам. Янгиланиш, сервер ва техник ёрдам ичида.
Б. Тўлиқ сотиб олиш. Фойдаланиш ҳуқуқи муддатсиз, фойдаланувчилар сони чекланмайди. Кейин фақат сервер ва хизмат кўрсатиш тўланади.
Демони ўзингиз кўрасиз ёки мутахассис билан онлайн танишув ўтказамиз — корхонангизга мослигини аниқлаймиз.
Омбор, касса, роллар ва меню корхонангизга созланади. 1С'даги қолдиқлар ва маълумотлар кўчирилади.
Ходимлар ўқитилади, қўлланма берилади. Биринчи ой давомида ёнингиздамиз.
Ҳа. Омбор қолдиғи, касса, контрагент қарзи, асосий воситалар, иш ҳақи ва солиқ/коммунал — етти хил бошланғич қолдиқ ҳужжати билан киритилади. Товар ва контрагент рўйхати Excel орқали юкланади, олди-берди тарихи учун алоҳида импорт бор.
Йўқ. Браузерда ишлайди — Chrome, Edge ёки телефон браузеридан кирасиз. Ўрнатиш, янгилаш ва захира нусха биз томонда. Телефон ва планшетда ҳам тўлиқ ишлайди.
Ҳа, ҳар ҳужжат ва ҳисобот учун алоҳида: кўриш, таҳрирлаш, ўтказиш. Сотувчига таннархни, кассирга ҳисоботларни ёпиб қўйиш мумкин. Роллар конструктори орқали ўзингиз созлайсиз.
Ҳа. Тизим кўп валютали — валюталар рўйхати чекланмаган, керагича қўшилади (USD, UZS, RUB, CNY, EUR ва бошқалар). Ташкилотнинг база валютаси танланади. Курс ўзгарганда «Курс фарқи» ҳужжати билан қарз ва қолдиқ қайта баҳоланади, фарқ фойда-зарарга тушади.
Омбор ва касса — чекланмаган, ҳаммаси битта ташкилот ичида. Бир нечта юридик шахс бўлса, ҳар бири алоҳида ташкилот бўлади: ўз ҳисоби, ўз ҳужжатлари ва ўз фойдаланувчилари билан, битта ўрнатмада туради. Битта фойдаланувчи бир вақтда битта ташкилотда ишлайди.
Тўлов икки қисмдан иборат. Биринчиси — тизимни ишга тушириш ва корхонангизга созлаш: бир марталик, ҳар корхона учун алоҳида (маълумот ҳажми, омбор ва ходимлар сони, интеграциялар ва ўқитиш ҳажмига қараб). Иккинчиси — фойдаланиш: ойлик абонент тўлови ёки фойдаланиш ҳуқуқини тўлиқ сотиб олиш. Абонент фойдаланувчилар сони, ёқилган модуллар ва фойдаланиш даражасига қараб белгиланади; сотиб олинганда абонент тўлови бўлмайди. Иккала ҳолатда ҳам тизим бизнинг серверимизда туради — сервер, захира нусха ва техник қўллаб-қувватлаш учун ойига келишилган сумма тўланади. Сўров қолдиринг — корхонангизни ўрганиб, аниқ рақам айтамиз.
Сукут бўйича Европадаги дата-марказда, ҳар куни захира нусха олинади ва ҳар корхонанинг маълумоти алоҳида ажратилган. Агар маълумот Ўзбекистон ҳудудидаги серверда туриши талаб қилинса — шундай қиламиз; бу ҳолда абонент тўлови ўзгаради, чунки сервер нархи бошқача. Тўлиқ сотиб олганда эса сервер ва қўллаб-қувватлаш ойлиги танланган жойга қараб ҳисобланади. Иккала ҳолатда ҳам маълумотни истаган вақтда тўлиқ юклаб оласиз.
«Демони кўриш» тугмасини босасиз, Telegram'да рақамингизни улашасиз — демо тизим дарҳол очилади. Тайёр маълумот билан тўлдирилган: ҳужжатлар, ҳисоботлар, заказлар. Ичида эркин ишлашингиз мумкин.
Булар чизилган расм эмас, ишлаб турган тизимнинг сурати. Шу ерда кўрганингизни демога кириб ўз кўзингиз билан текширасиз.
Telegram'да рақамингизни улашасиз, тизим ўша заҳоти очилади. Ичида ҳужжат киритасиз, ҳисоблатасиз, ҳисоботини кўрасиз. Ҳеч ким устингизда турмайди, ҳеч ким «менежер боғланади» демайди.
Кўп жойда демо учун контакт қолдириш ва қўнғироқ кутиш керак. Биз тескарисини қиламиз: аввал кўринг, гаплашишни кейин ўзингиз ҳал қиласиз.
Тизимнинг ўзи янги. Жамоа ҳам, ичидаги ҳисоб мантиғи ҳам эмас — у 16 йил давомида ҳақиқий корхоналарда синалган. Браузерга кўчгани — кўриниш, мантиқ эмас.
Мустақил ишлаб қурилган тизимлар: улгуржи савдо, чакана савдо ва муддатли тўлов ҳисоби. Бир қисми бугун ҳам ишлаб турибди.
Тўрт-беш кишилик шериклик жамоаси билан қурилган ЭРП. Бренд номи шериклик шарти бўйича ошкор қилинмайди.
Аввалига мебель ишлаб чиқариш учун қурилган, кейин барча соҳага мос келадиган қилиб универсал даражага кенгайтирилган янги ЭРП. Қозоғистондаги мижозларимиз ҳам айнан шу тизимда — фаол ривожланиш давом этмоқда.
Ҳозирги асосий шеригимиз бир вақтлар бизнинг мижозимиз бўлган — тизимни ичкаридан кўриб, кейин уни биргаликда қуришга ўтган одам.
Сўров қолдиринг — мутахассисимиз боғланиб, бизнесингизни ўрганади ва тизим қандай ёрдам беришини аниқ кўрсатади.
Демо — тайёр маълумот билан тўлдирилган ҳақиқий тизим. Ичида эркин ишлашингиз мумкин.
Рақамингиз фақат боғланиш учун — реклама юборилмайди.